Туркия ошпазлар ва бош-ошпазлар федерацияси томонидан ташкил этилган 19-Халқаро Истанбул гастрономия фестивали натижалари.
Фестиваль ҳар йили бўлиб ўтади ва унда дунёнинг турли мамлакатлари вакиллари иштирок этади ва ушбу фестивалда ошпазлар 70 дан ортиқ номинация бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб борилади.
Шундай қилиб, натижалар:
• Аҳмад Хамдамов – “Йилнинг олтин ошпази” номинациясида 1-ўрин (олтин);
• Заирова Ширина – “Замонавий ошхона” номинациясида 1-ўрин (олтин) ва “Балиқ таоми” номинациясида 1-ўрин (олтин);
• Сарбиназ Оразбаева – “Товуқли таом” номинациясида 1-ўрин (олтин), “Балиқли таом” номинациясида 1-ўрин (олтин) ва "Паста" номинациясида 1-ўрин (олтин);
• Абдуллоҳ Лутфуллаев – “Гўштли таом” номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин) ва “Балиқли таом” номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш);
• Шоҳрузхон Ибрагимов – “Йилнинг олтин ошпази” номинациясида 1-ўрин (олтин), "Паста" номинациясида 2-ўрин (кумуш), “Балиқли таом” номинациясида 2-ўрин (кумуш) ва “Гўштдан таом” номинациясида 3-ўрин (бронза)".
Жамоавий иш натижалари:
• Аҳмад Хамдамов, Оразбаева Сарбиназ, Ибрагимов Шохрузхон – “Олтин това” Гран-при ғолиби;
• Оразбоева Сарбиназ, Ибрагимов Шохрузхон, Лутфуллаев Абдуллоҳ – ўсмирлар учун “Қора қути” номинациясида ғолиб бўлишди.
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси мусобақа якунларига кўра 14 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза ва бош соврин “ОЛТИН ТОВА”ни қўлга киритди.
Биз эришган ютуқларимиз билан чекланмаймиз, фақат юқорига интиламиз!