Тарих
Ўзбек миллий пазандачилиги, урф - одатлари, овқатланиш маданияти ва миллий таомларимизни ҳалкаро миқёсда тарғиб қилиш ва оммалаштириш, халқаро тоифадаги ошпазларни тайёрлаш, умумий овқатланиш ташкилотларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларда халқаро хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ умумий овқатланиш соҳасидаги ошпазлар, қандолатчилар, официантлар ва бошқа мутаҳассисликларнинг касбий даражасини ошириш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:
- 1. Умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалигини бошқариш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар Уюшмасини (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади) ташкил етиш тўғрисидаги таклифи қўллаб қувватлансин.
- 2. Эътибор учун қабул қилинсин:
- а) Уюшма умумий овқатланиш ва меҳмонхўжа хўжалиги сохасида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан таъсис йиғилишида ташкил этилади;
- б) келажакда умумий овқатланиш ва меҳмонхўжа хўжалиги, озиқ-овқат соҳаси учун жихозлар, асбоб-ускуналар, маҳсулотлар, воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва Уюшманинг мақсад ва вазифаларини биргаликда баҳам кўрадиган юридик шахслар Уюшманинг аъзолари бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 октябр 2012 йилдаги Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларининг касб даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 289-сонли Қарори асосида қайта ташкил этилди.