Маълумки, 16 октабрь куни дунё бўйича Бутунжаҳон озиқ-овқат куни деб белгиланган. Жорий йил 79 ёшга тўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил топган кун. Бутунжаҳон озиқ-овқат куни 150 дан ортиқ мамлакатларда нишонланади.
Мавзунинг Республика учун алоҳида долзарблигини ҳисобга олиб , 14-15 октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Президент мактабида Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтди. Унда «Қорақалпоқ умумий овқатланиш» корхоналари уюшмасидан мохир ошпазлар иштирок этишди ва таомлар тайёрланиб дастурхонларга тортилди ва ўқувчиларга бепул тарқатилди.