Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 16 мартидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 143-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси қошидаги Халқаро ўзбек пазандачилик санъати Маркази Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро миқёсдаги илғор тажрибаларни ўрганиб, республикадаги тергов ҳибсхоналарида ҳамда жазони ижро этиш колониялари ошхоналарида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳамда кундалик озиқ-овқат меъёрларига асосан таомнома ва таомларнинг технологик хариталарини тузиш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг мутахассислари томонидан Тошкент вилояти, Занги-ота туманидаги №21, №22, №23, Марказий тергов ҳибсхонаси ҳамда Тошкент вилояти Товоқсой ва Чирчиқ шаҳридаги жазони ижро этиш колонияларида жами 30 нафар ошпазларнинг малакаси оширилди. Уларга “Санитария ва гигиена” ҳамда “Таом тайёрлаш технологияси”дан назарий ва амалий билимлар берилди.