+998712667800, +998712667778 O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, Mirzo Ulug‘bek tumani, st. Oltin tepa, 354-uy
2022-08-08 17:05 1269

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси раиси - Умаров Акбар Хамдамович "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони билан тақдирланди
Куни кеча Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси раиси - Умаров Акбар Хамдамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўзбек ошхонасини, гастрономик туризмини бутун дунёга тарғиб қилиб туризм салохиятини янада оширишга қўшган хиссаси учун "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистонда 30 июль санаси Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Республикамизда иккинчи бор байрам қилинаётган ушбу сана муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонига асосан бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари — орден ва медаллари билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 5 август куни пойтахтимиздаги “International Hotel” меҳмонхонасида ана шу мукофотларни ўз эгаларига тантанали тарзда топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказларнинг вакиллари, юртимизда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз таклиф этилди.
Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари шундай юксак эътибога сазовор бўлишганидан давлатимиз раҳбариятига чуқур миннатдорчиликларини изхор этиб, юртимизда хукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни кўз қорачиғидек асраб авайлаш кераклиги ҳусусида фикр билдиришди.