Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси
Ўзбекистон
ошпазлар
уюшмаси
Халқаро ўзбек
пазандачилик
санъати маркази
Жаҳон бош
ошпазлар
ҳамжамияти
уюшмаси

Тошкент вилояти ҳудудидаги туман ва шаҳарларда фаолият юритиб келаётган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш юзасидан ўқув семинар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

News image: 
Тошкент вилояти ҳудудидаги туман ва шаҳарларда фаолият юритиб келаётган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш юзасидан ўқув семинар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг ноябръ ойи давомида Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Оққўрғон ва Бўстонлиқ каби ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Республика Санитария-эпедимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан 2021 йилнинг 30 сентябръ куни қабул қилинган “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларини соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун мавсумий намунавий таомномаларни амалиётга жорий қилиш тўғрисида“ги Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида  мактабгача таълим ташкилотларида “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланилган ҳолда тузилган ягона намунавий мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси мутахассислари, Уюшма қошидаги ўзбек пазандачилик санъати маркази мутахассиси Абдуқодир Ишанкулов томонидан “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланилган ҳолда тузилган ягона намунавий мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш, маҳсулотларга технологик ишлов бериш, тайёр таомларни тайёрлаш технологиялари кўрсатиб ўтилди. Мактабгача таълим ташкилотларидаги ошпазлари билан биргаликда амалда “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” асосида 30 хилдаги таомлар ошпазлар томонидан тайёрланиб, мутахассислар томонидан баҳоланди.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирларда ошпазлар иштирокида бўлиб ўтган маҳорат дарсларида санитария-гигиена қоидалари, таомлар тайёрлашда эътибор берилиши лозим бўлган меъёрлар ҳамда маҳсулот тайёрлашнинг янгича усуллари каби масалалар юзасидан тажриба алмашилди.

 

Тошкент шаҳри.

 

  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ҳамда Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан пойтахтимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида “Соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш” юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июндаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 0016-21-сонли санитария қоида ва нормалари тўлиқ муҳокама этилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

ПАЗАНДАЧИЛИК СИРЛАРИНИ КАШФ ЭТИНГ

Ошпаз мураббийлар

Тулаганова Умринисо
Уста-ошпаз

 

19.05.2014 года состоялся промежуточный экзамен группы "Поваров национальной и зарубежной кулинарии". В данном мероприятии в качестве экзаменатора...

26 мая 2014 г. прошел очередной экзамен окончивших курс обучения по специальности «Повар национальной и зарубежной кухни». На экзаменационой комиссии участвовали эксперты гастрономии и гостинично-...

Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази ўқув лабораториялар синфлари  энг замонавий асбоб ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ўқув курси иштирокчиларига барча шарт шароитлар...

10 января 2014 года в Международном центре узбекского кулинарного искусства  состоялся очередной итоговый экзамен (сертификация) "Су шефов".  В состав экзаменационной комиссии входили...

«

Раньше я не задумывался от том, как сильно кухни народов мира отличаются друг от друга. Теперь я стал различать их.... »

Абдуллаев Аббосжон - uz
Выпускник МЦУКИ