Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

Тиллар

Ўзбекистон
ошпазлар
уюшмаси
Халқаро ўзбек
пазандачилик
санъати маркази
Жаҳон бош
ошпазлар
ҳамжамияти
уюшмаси

Miran International» меҳмонхонаси ходимларининг касбий даржалари оширилди.

Activities img: 
Miran International» меҳмонхонаси ходимларининг касбий даржалари оширилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳмонхона бозори етакчилари меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ўз кадрларининг профессионаллигига кўпроқ эътибор беришмоқда. Бундан ташқари, ўрта бўғин ходимлари ҳам ўзлари фаолият юритаётган соҳа бўйича билим ва маҳоратларини ошириб боришлари талаб этилади. Шу йўналиш бўйича Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази турли даражадаги маҳорат дарслари ва малака ошириш курсларини ташкил этиб, ўз ҳамкорларига кўмак бериб келмоқда.

Навбатдаги официантлар малакасини ошириш курси 2014 йилнинг 21 июлидан то 1 августига қадар «Miran International» меҳмонхонасида ўтказилди. Ўтказилган сервис-тренингда «Food and Beverage» (таом ва ичимликлар) бўлимининг 13 нафар ходими иштирок этди, улардан уч нафари супервайзерлардир.

Касбий савияни ошириш жараёнида тингловчилар, хорижлик меҳмонларга хизмат қилиш техникаси ва технологияси бўйича, официантлар иши ҳамда хизмат кўрсатиши борасида муҳим билим ва кўникмаларни ўзлаштирдилар. Иштирокчиларнинг ҳар бирига ўқув-методик қўлланма тақдим этилди. Икки ҳафталик тренинг замонавий халқаро талаб ва стандартларга мос ҳолда, сервис ва меҳмондўстлик бўйича экспертлар А.Ю.Машков ҳамда Е.Р.Аковбянцлар томонидан ўтказилди.

Тренинг охирида икки қисмдан иборат бўлган якуний назорат ўтказилди. Унинг биринчи қисми тест шаклида бўлса, иккинчи қисми – меҳмонларга хизмат кўрсатиш техникаси бўйича амалий имтиҳон эди. Айрим мулоҳазалар туғилган бўлса-да, имтиҳон олувчилар мазкур тренинг иштирокчиларининг даражаси ва касбий тайёргарлигини юқори баҳолашди.

 

 

 

            

             

             

              

                 

             

                      

                        

HoReCa экспертлари фикрига кўра, «Miran International» меҳмонхонасининг ходимлари сифатли хизмат кўрсатишга катта аҳамият қаратишади. Шу боис ҳам мазкур меҳмонхона бизнес-люкс тоифасида хизматлар тақдим этиш бўйича етакчилик қилиб келаётир.

F&B ҳамда HR бўлимларининг юқори бўғин ходимлари мазкур меҳмонхонада хизмат қилиш билан Ўзбекистонда меҳмондўстлик анъаналари ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳамда Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази ушбу бўлимлар менеджерларига «Ўзбекистонда меҳмондўстлик ва сервис ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» сертификатларини топширишга қарор қилди.

 

Тренинг якунига кўра, барча қатнашчиларга Халқаро ўзбек пазандачилик санъати марказининг сертификатлари тақдим этилди.

 

ПАЗАНДАЧИЛИК СИРЛАРИНИ КАШФ ЭТИНГ

Ошпаз мураббийлар

Умарова Наргиза Рустамовна
Уста-ошпаз

 

19.05.2014 года состоялся промежуточный экзамен группы "Поваров национальной и зарубежной кулинарии". В данном мероприятии в качестве экзаменатора...

26 мая 2014 г. прошел очередной экзамен окончивших курс обучения по специальности «Повар национальной и зарубежной кухни». На экзаменационой комиссии участвовали эксперты гастрономии и гостинично-...

Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази ўқув лабораториялар синфлари  энг замонавий асбоб ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ўқув курси иштирокчиларига барча шарт шароитлар...

10 января 2014 года в Международном центре узбекского кулинарного искусства  состоялся очередной итоговый экзамен (сертификация) "Су шефов".  В состав экзаменационной комиссии входили...

«

Раньше я не задумывался от том, как сильно кухни народов мира отличаются друг от друга. Теперь я стал различать их.... »

Абдуллаев Аббосжон - uz
Выпускник МЦУКИ